Украинанинг бир қанча компаниялари компьютер тизимларига уюштирилган вирусли ҳужум Россиядан ёки Донбасс ҳудудидан ташкил этилган. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати матбуот котиби Елена Гитлянская баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Унинг таъкидлашича, хакерларнинг асосий нишони Украина банк тизими бўлган.
27 июнь куни Украинадаги бир неча ўн компания ва ташкилотлар компьютерларига хакерлик ҳужумлари уюштирилди. Зарар кўрган компьютерларнинг айримлари Украина ҳукуматига тегишлидир.
Украина ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зорян Шкиряк «112 Украина» телеканали эфирида Россияни ушбу ҳужумларни ташкиллаштиришда айблади.
Изоҳ (0)