Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Санкт-Петербург метросидаги теракт Telegram мессенжери ёрдамида тайёрланганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Террорчи-худкуш, унинг шериклари ва хорижий раҳнамоси терактни ташкиллаш ва тайёрлашнинг барча босқичларида Telegram мессенжеридан фойдалангани ҳақида ишончли маълумотлар мавжуд», — дейилади ФХХ пресс-релизида.

Россия махсус хизматига кўра, халқаро террорчилар ўзаро ва чет элдаги раҳнамолари билан махфий алоқалар учун мессенжерлардан кенг фойдаланади. «Узатилаётган маълумотларни юқори даражада шифрлаш учун яширин чатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган» Telegram эса террорчилар томонидан айниқса фаол қўлланади.

Эслатиб ўтамиз, Санкт-Петербург метросида 3 апрель куни юз берган портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 102 киши жабрланди. Мазкур иш юзасидан 12 киши ҳибсга олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар