Самарқанд шаҳрида Озарбайжон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Улар Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази лойиҳаси доирасида вилоят ҳокимияти билан ҳамкорликда ташкил этилди, деб хабар беради «Жаҳон» агентлиги.
Очилиш маросимида марказий шаҳар боғида озарбайжон мусиқаси концерти ва миллий либослар намойиши ўтказилиши хабар қилинди. Дастурга, шунингдек, Самарқанд давлат университетида ўтказилиши режалаштирилган икки мамлакатнинг маданий-адабий алоқаларига бағишланган илмий конференция, Озарбайжон ҳақидаги китоб коллекциясининг маҳаллий кутубхоналарга совға қилиниши ва бошқа тадбирлар киритилган эди.
Самарқанд марказий боғида ўтказилган фотокўргазмада Озарбайжоннинг табиати, тарихий мероси ва урф-одатларига бағишланган турли фотожамланмалар намойиш этилди. Бундан ташқари, кўргазма доирасида анъанавий озарбайжон хонаси репродукцияси яратилди, ундан миллий гиламлар ва бошқа атрибутлар ўрин олди.
Озарбайжоннинг турли минтақаларидан келтирилган миллий буюмлар, либослар ва гиламлар, шунингдек, чолғу асбоблари ташрифчиларнинг диққатини тортди. Ушбу мамлакатнинг маданияти, тарихи ва адабиёти ҳақидаги китоблар кўргазмаси ўтказилди. Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари озарбайжонча қўшиқлар куйлади.
Изоҳ (0)