Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Буюк Британия парламенти хакерлик ҳужумига учради — кибержиноятчилар парламент аъзоларининг электрон почталарига киришга уринди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: The Telegraph

Фото: The Telegraph

Британия либерал-демократлари вакили Крис Реннарднинг маълум қилишича, электрон почтага масофадан туриб кириш имкони ёпилиб қолган.

Парламентнинг жамоа палатаси матбуот котиби тузилманинг компьютер тизимларини авторизация қилмай эгаллаб олишга уринишлар қайд этилганини тасдиқлади.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширувлар олиб борилмоқда», — дея матбуот котибининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters агентлиги.

Аввалроқ Financial Times газетаси Британия махсус хизматлари WannaCry товламачи-вируси ёрдамида янги хакерлик ҳужумлари уюштирилишини тахмин қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Махсус хизмат вакилларининг фикрича, эҳтимолий ҳужумлардан энг кўп бизнес зарар кўриши мумкин — 1,3 миллиондан зиёд компьютер ҳали ҳам мазкур вирус олдида ожиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар