Туркия мактабларида ўқувчиларга эволюция таълимотини ўргатишдан воз кечилмоқда. Бу ҳақда, The Guardian нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Туркия таълим соҳаси мутасаддилари биология бўйича мактаб курсидан эволюция таълимоти ҳақидаги бобни олиб ташлашга қарор қилди. Соҳа вакили Алпаслон Дурмушнинг сўзларига қараганда, вазирлик комиссияси бу назарияни ортиқ даражада баҳсли ва ўқувчилар ўзлаштириши учун мураккаб деб топди.
«Бизнинг фикримизча, бу предмет уларнинг тушуниши учун қийинлик қилади», — таъкидлади амалдор.
Назарияга бағишланган боб тўққизинчи синфда ўтилар эди. Эндиликда эволюция таълимоти билан бакалавриатда танишиш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)