Россияда давом этаётган футбол бўйича Конфедерациялар кубогида «B» гуруҳининг 2-тур беллашувлари якунланди.
Жаҳоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Германия терма жамоаси Чилига қарши учрашувни 1:1 ҳисобида якунлади. Камерунга қарши бўлиб ўтадиган сўнгги турдаги дуранг немисларни, Австралияга қарши учрашувдаги муроса Чилини ярим финалга олиб чиқади.
Боиси Австралия ва Камерун термалари ҳам ўзаро дуранг ўйнади. Улар биринчи турда имкониятни бой бериб қўйганди.
Гуруҳдаги сўнгги тур беллашувлари 25 июнь санасига тайин қилинган.
Конфедерациялар кубоги «B» гуруҳи. 2-тур 22 июнь, шанба
Изоҳ (0)