Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Германия Федерал разведка хизмати (BND) кўп йиллар давомида АҚШнинг ҳарбий ва ҳукумат органларини, хусусан, Оқ уйни кузатган. Бу ҳақда Германиянинг Der Spiegel журнали BND ички ҳужжатларига таяниб маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: «Эхо Петербурга»

Фото: «Эхо Петербурга»

«1998—2006 йилларда BND кузатув учун тўрт мингта қидирув сўровларини, яъни ‘селектор’ларни амалга оширган», — деб ёзади нашр. Журнал аниқлик киритишича, бундай тушунча телефон рақамлари, факслар ва электрон почта манзиллари ҳақида ахборот йиғишни англатади. Шу тариқа, хизмат ходимлари Оқ уй, давлат департаменти ва АҚШ молия вазирлиги фаолиятини кузатиш имкониятига эга бўлган.

Der Spiegel маълумотларига кўра, Германия разведкаси шунингдек, NASA космик агентлиги, Lockheed Martin аэрокосмик фирмаси, Human Rights Watch ташкилоти ва АҚШнинг бошқа қатор муассасаларини таъқиб қилишга алоҳида эътибор қаратган.

Бундан ташқари, Германия кўрсатилган даврда чет мамлакатлар ва бирлашмаларнинг АҚШдаги 100 дан ортиқ ваколатхоналарини кузатган, улар орасида Халқаро валюта жамғармаси ва Араб давлатлари лигаси бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар