Аргентиналик ҳакам Леандро Рей Хилфер футбол бўйича мамлакат чемпионати қуйи дивизионининг «Тристан Суарес» ва «Акасуссо» жамоалари ўртасидаги ўйинда голли узатма муаллифига айланди. Мазкур ҳолат видеоси меҳмон клубнинг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилди.
Ўйиннинг 7-дақиқасида тўп ҳакамга тегиб, ундан «Акасуссо» ҳужумчиси Дамиану Салватеррега бориб етди. У эса дарвозабон билан бирга-бир чиқди.
Ўйин «Тристан Суарес»нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Изоҳ (0)