«АҚШнинг энг келишган жиноятчиси» деб аталган ва 2016 йилда озодликка чиққан Жереми Микс Миландаги модалар ҳафталигида барчанинг эътиборида бўлди. Бу ҳақда The Huffington Post ҳикоя қилмоқда.
Микс Philipp Plein бренди намойишида иштирок этди. Подиумда у янги коллекцияга мансуб бир неча моделни тақдим этди.
Жереми Микс мазкур бренд билан биринчи бор ҳамкорлик қилаётгани йўқ. У 2017 йил қиши кўригида ҳам қатнашди, шу ой бошида эса расман бренд юзига айланди.
Изоҳ (0)