Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Американинг Мичиган штатидаги Бишоп аэропортида эркак киши полициячининг бўйнига пичоқ урди, деб ёзади Meduza.

Фото: «Mlive.com»

Фото: «Mlive.com»

Жабрланувчи айни пайтда касалхонада. Дастлаб унинг аҳволи оғир деб баҳоланди, кейинроқ барқарор ҳолатда эканлигини маълум қилишди.

Жиноятчи ҳибсда сақланмоқда.

Ҳужум қандай вазиятда юз бергани хабар қилинмаяпти. ФҚБ гувоҳларнинг хабарларини текширмоқда, уларга кўра, жиноятчи ҳамла қилаётган вақтда «Оллоҳу акбар» дея бақирган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳодиса эҳтимолий теракт деб баҳоланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар