АҚШда болалар ўлимига олиб келаётган сабаблар орасида учинчи ўринни ўқотар қурол эгаллаб турибди. Бу ҳақдаги маълумотлар олимларнинг Pediatrics журналидаги мақоласида айтилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, мамлакатда ҳар йили ўқотар қуролдан 1300 атрофида болалар ҳалок бўлади, яна 5800 нафари жароҳат олади.
«Ҳар куни ўртача 19 бола АҚШда ўқотар қуролдан ўлдирилади ёки реанимацияга тушади», — деди тадқиқот муаллифи, АҚШ хасталиклар назорати ва профилактикаси маркази вакили Катерина Фоулер.
Изоҳ (0)