17 июнь куни Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда «Uznews.uz».
Йиғилишда мактаб директорлари, Халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари ва Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш давомида Бош вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг 10—11-синфларни синов тариқасида қайтадан тиклаш ҳақидаги таклифини эълон қилди.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб Тошкентнинг ҳар бир туманидаги 4 тадан мактабларда 10—11-синфларни очиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, мактабларда 7 ёшгача бўлган болаларни мактабга тайёрловчи «нулевой» синфлари очилади.
Бош вазир шунингдек, 10—11-синф ўқувчилари учун ўқув-методик қўлланмаларни тайёрлашга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)