Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнда От спорти ва йилқичиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, фонд маблағлари илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачиларни қайта тайёрлаш, спортчилар, мураббийлар, зоотехниклар ва йилқичиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш, малакасини оширишга йўналтирилади.
Қарор доирасида 2017—2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури қабул қилинади.
Ҳужжатда қорабайир ва ахалтекин зотли, тоза наслли спорт отларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Бунинг учун замонавий комплекслар қурилиши, «Марказий ипподром» От спорти халқаро федерацияси талабларидан келиб чиқиб таъмирланиши ва жиҳозланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)