АҚШ атроф муҳит ҳимояси жамғармаси мутахассислари ўтказган тадқиқотга кўра, мамлакат ҳудудида сотиладиган болалар овқатининг 20 фоизида қўрғошин топилди. Шунингдек, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан 14 фоизгача оғир металлар топилди, деб хабар беради ForumDaily.
Экспертларнинг таъкидлашича, оғир металл энг кўп намуналар илдизмевалардан тайёрланган маҳсулотлардадир (65 фоиз). Крекерлар ва печеньеда 47 фоиз ҳолатларда қўрғошин топилди, мевали шарбатлар 29 фоиз натижа билан учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, 4 фоиз бодроқда қўрғошин аниқланди.
Айниқса болаларга мўлжалланган олма, узум ва сабзи шарбатларида энг кўп миқдорда қўрғошин топилгани айтилмоқда. Қолган маҳсулотларда оғир металл миқдори камроқ.
«Қўрғошин соғлиққа жиддий зарар келтириши мумкин, айниқса бола ривожланишининг дастлабки босқичларида», — деди Кливленддаги болалар шифохонаси педиатри Аперна Боле, ушбу янгиликка изоҳ бераркан.
Изоҳ (0)