Ёши катта америкаликларнинг 7 фоизи шоколадли сутни жигарранг сигирлар беришига ишонади. Буни АҚШ сут саноати инновацион маркази тадқиқотчилари ўтказган сўров тасдиқлади, деб хабар беради ForumDaily.
Жорий йилнинг апрелида ўтказилган сўровда ёши 18 дан катта минг киши иштирок этди.
48 фоиз респондентлар шоколадли сутни жигарранг сигирлар беришига ишончлари комил эмаслигини билдирди. 29 фоиздан ортиқроғи болалар баҳона ўзи учун ушбу маҳсулотни сотиб олишини тан олди.
Тадқиқотга кўра, жигарранг сигирлар ҳақидаги афсонага асосан йирик мегаполисда яшовчилар ишонади.
Изоҳ (0)