18 июнь куни қуролланган шахслар гуруҳи Афғонистон пойтахти Кобулда АҚШ фуқаросини олиб қочиб кетди. Бу ҳақда, Khaama Press’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Корти Чор туманидаги учинчи полиция округида рўй берди. АҚШ фуқароси Жаҳон банкининг Афғонистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликдаги лойиҳаси устида ишлагани тахмин қилинмоқда.
Ҳозирча бирор террорчи гуруҳ ушбу ҳаракат учун жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.
Изоҳ (0)