Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи Украина пойтахти Киевда жойлашган офисини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Украинадаги ваколатхона матбуот котиби Влад Леготкин баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Украинадаги юридик шахс санкциялар остида, шу боис офис ёпилди», — маълум қилди у.
16 май куни Украина Россияга қарши кенгайтирилган санкцияларни эълон қилди. Унга кўра Россиянинг қатор IT компаниялари чекловларга учради. Улар орасида «Яндекс», «ВКонтакте», «Mail.ru» ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)