АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатининг Майами шаҳридаги чиқиши давомида Гаванадан санкциялар олиниши шартларини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Барча сиёсий маҳбуслар озод қилиниши, йиғилишлар ва фикр билдириш эркинлиги ҳурмат қилиниши, сиёсий партиялар ошкора фаолият юритиши, шунингдек, халқаро кузатув остида эркин сайловлар ўтказилиши лозим. Шундай бўлмас экан, Куба тузумидан чекловлар олиб ташланмайди», — деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп Обама маъмуриятининг Вашингтон ва Гавана ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш бўйича келишувини бекор қилишини билдирганди.
Изоҳ (0)