Ироқнинг Мосул шаҳрида 100 минг киши ИШИД гуруҳи жангарилари томонидан тирик қалқон сифатида ушлаб турилибди. Бу ҳақда Женевада ўтказилган матбуот анжуманида БМТ қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармасининг Ироқдаги вакили Бруно Геддо баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«100 мингдан ортиқ тинч фуқаро Эски шаҳарда ушлаб турилибди», — деди у.
Сиёсатчининг тушунтиришича, деярли барча тутқунлардан тирик қалқон сифатида фойдаланилмоқда.
Геддонинг сўзларига қараганда, террорчилар шаҳардан қочишга уринган одамларни тутиб қолмоқда. Шаҳарликлар сувсиз, овқатсиз, электр қувватисиз қолаётганига алоҳида эътибор қаратди.
Ўтган йил октябрида Мосулни озод қилиш бўйича операция бошланганидан буён 862 минг киши ўз уйларини ташлаб чиқиб кетди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)