Яқин ўтмишда машҳур баскетболчи бўлган Деннис Родман Пхеньянга сафари доирасида Шимолий Кореяга етакчиси Ким Чен Инга совға сифатида АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Шартнома тузиш санъати» китобини олиб келди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Родман совғани КХДР жисмоний тарбия ва спорт вазирига топширди.
Китобда Трампнинг дастхати йўқлиги айтилмоқда. Яъни бу совға президентдан эмас, балки баскетболчининг ўзидандир. Родманнинг ўзи сафарини сиёсат билан боғламаяпти ва Оқ Уй номидан гапирмаяпти.
Родман бешинчи марта КХДРга сафар қилиши.
Изоҳ (0)