Россия президенти Владимир Путин тўғридан-тўғри эфир чоғида Федерал қидирув бюросининг собиқ раҳбари Жеймс Комининг Россия АҚШдаги сайловга аралашгани ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Путин Россия, агарда Коми АҚШда таъқибларга учраса, унга бошпана беришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.
«У президент билан суҳбатини ёзиб олганини айтди, кейин эса дўсти орқали бу суҳбатни ОАВга етказди. Махсус хизмат раҳбари олий бош қўмондон билан суҳбатни ёзиб олиб, дўсти орқали ОАВга етказиши жуда ғалати эшитиларкан», — деди у.
Путин Коми билан боғлиқ вазиятни АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги ходими Эдвард Сноуденнинг тарихи билан қиёслади ва ФҚБнинг собиқ директорини муайян позицияни ҳимоя қилаётган ҳуқуқ ҳимоячиси деб атади.
«Дарвоқе, агар шу билан боғлиқ равишда у таъқиб остига олинса, биз унга Россиядан сиёсий бошпана беришга тайёрмиз. У буни билиши керак», — хулоса қилди Путин.
Изоҳ (0)