Вашингтон яқинида конгрессменлар ўққа тутган одам 66 ёшли Жеймс Хожкисон бўлиб чиқди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Washington Post нашрига кўра, Хожкинсон бинолар инспекцияси ва таъмири билан шуғулланувчи компания эгасидир. Унинг бундай фаолият юритишга рухсат берувчи лицензиясининг амал қилиш муддати 2016 йил ноябрида тугаган.
2006 йили Хожкинсон автомобилга зарар етказишда айбланган, аммо кейинроқ айбловлар олиб ташланган эди.
Бундан ташқари, Хожкинсон ижтимоий тармоқларда Дональд Трампни танқид қилгани, 2016 йилги сайлов кампанияси чоғида эса Берни Сандерс штаби билан ҳамкорлик қилгани аниқланди.
Жиноятчининг исми эълон қилингандан сўнг Дональд Трамп Хожкинсон қўлга олиш вақтида олган жароҳатларидан ҳалок бўлганини маълум қилди.
Изоҳ (0)