Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва унинг айрим шогирдлари ёдга олиб ўтилган Chevrolet Gentra Тошкент кўчаларида пайдо бўлди.
Машинанинг олд ва орқа тарафи, шунингдек, икки ёни мурожаатлар билан тўлиб тушган. «Биз сизларни бошқа танқид қилмаймиз, зеро танқид келажак меваси бўлса ҳам. Қисқа қилиб айтганда, фильм тугади, деб Станислав Андреев, Александр Лобанов, Игорь Сергеев ва Самвел Бабаян эслаб ўтилган.
Шаҳар кўчаларида Самвел Бабаян истеъфосини талаб қилаётган Lacetti пайдо бўлди
Машинанинг икки четида терма жамоа ривожи учун уйини тиккан Даврон Кабулов ҳамда Россия мундиалига бориши катта эҳтимол бўлган Равшан Эрматов суратлари ёпиштирилган. Мухлис Россияга Эрматов учун боришини айтиб, ватан термаси учун Кабулов уйини тикса, ўзи жонини тикишга тайёр эканини маълум қилган.Орқа ойнада «Пахтакор» чемпион бўлганида термага кўпроқ ўйинчи олингани, ҳозир эса клуб ўртамиёналар орасида бўлса-да, ўша фалсафа сақланиб қолгани ҳақидаги фикрлар акс этган.
Изоҳ (0)