Қатар ва Туркия ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда энг асосий роллардан бирини ўйнайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Қатар ИШИДни қўллаб-қувватламайди. Қатар Туркия билан террорга қарши курашда муҳим ўрин тутади», — таъкидлади Эрдўғон.
Туркия президентининг сўзларига қараганда, ушбу мамлакатга қарши қўшнилари томонидан қўлланаётган чоралар нотўғридир.
«Қатарнинг қамал ҳолатида қолиши ғайриинсоний бўлиб, ислом қадриятларига зид келади», — қайд қилиб ўтди Эрдўғон.
Унинг фикрича, ушбу вазиятда инқирозни Саудия Арабистони бартараф қилиши лозим.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)