АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграцион қонунчилик ташаббусини иккинчи апелляцион суд тақиқлаб қўйди. Ушбу қонун олти мусулмон давлат фуқаролари АҚШга келишини вақтинчалик тўхтатиб қўйишни назарда тутади, деб хабар беради «РИА Новости».
Қарор Сан-Францисконинг Тўққизинчи округ суди томонидан қабул қилинди. Илгарироқ шундай қарорни Виргиния штати, Ричмонд шаҳри Тўртинчи апелляцион суди чиқарган эди.
Маъмурият бу қарорларни шубҳа остига олиб, Олий судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)