Қатар ҳамда қатор араб давлатлари ўртасидаги дипломатик инқироз ушбу мамлакат томонидан нефть қазиб олиш ҳажмини чегаралаш борасидаги келишув шартларининг бажарилишига таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда мамлакат энергетика ва саноат вазири Муҳаммад бин Солиҳ ас-Сада баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Минтақа бошдан кечираётган бугунги вазият Қатар томонидан тегишли келишувлар доирасидаги шартларнинг бажарилишига таъсир кўрсатмайди», — деди у.
Сада мамлакат шу пайтгача эришилган бошқа келишувлар ҳам бажариб борилишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)