ИШИД гуруҳи жангарилари Ироқнинг Ширкат шаҳрига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужум оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги тинч фуқаролардир.
Бундан ташқари, 40 киши жароҳат олди.
Шунингдек, бир неча жангари йўқ қилингани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)