АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти мамлакат ҳарбий қудратини ошириб, террорга қарши курашни янги босқичга кўтармоқчи, шу боис Конгрессга киритилган янги бюджет лойиҳасида ҳарбий харажатлар банди кескин ошган. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Жоржия штатидаги Доббинс авиабазасида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Президент Трамп — АҚШ ҳарбий хизматчилари учун энг яхши президент», — таъкидлади Пенс, негаки «унинг Оқ Уйга келиши билан қуролли кучларни ривожлантиришга кўлами жиҳатдан тарихий аҳамиятга эга инвестициялар йўналтиришга ҳаракатлар амалга оширилмоқда».
«Биз бунга эришамиз, қуролли кучлар мустаҳкамланади, АҚШнинг демократия арсенали тикланади, ҳарбий хизматчилар АҚШни ҳимоя қилиш учун зарур барча воситаларга эга бўлади», — хулоса қилди вице-президент.