Саудия Арабистони расмийлари меҳмонхоналарда Қатарнинг Al Jazeera телеканали олиб кўрсатилишини ман этди. Бу ҳақда мамлакат туризм ва миллий мерос бош бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мазкур қарорга риоя қилмаган меҳмонхона эгалари ва ходимлари 100 минг риёл (26 минг доллар) жаримага тортилади ва лицензиядан маҳрум этилади.
Уларга «Саудия Арабистони дини, маънаий қадриятлари ва сиёсатини таҳқирловчи» қатор сунъий йўлдош телеканалларини сайёҳларга таклиф этиладиган телеканаллар рўйхатидан чиқариш ҳақида кўрсатма берилди.
Изоҳ (0)