Нидерландиялик блогер, рассом ва гиперполиглот (10 дан ортиқ тилда гаплашадиган кишилар шундай аталади) Ваутер Кордюэнер саёҳати давомида бошқа бир гиперполиглот билан тўқнаш келди. Бу ҳақда «Unian» ҳикоя қилмоқда.
Икки эркак суҳбат чоғида 21 та турли тилда мулоқот олиб борди.
«35 тилда гаплашадиган македониялик гиперполиглотни учратдим. Ушбу видеода иккимиз биладиган 15 тилда гаплашдик. Шундан сўнг у мен билмайдиган яна 6 тилда гапирди», — дейди Ваутер Кордюэнер YouTube’даги каналида жойлаштирилган ва мазкур суҳбат акс этган видеога қолдирилган изоҳда.
Изоҳ (0)