Ироқ Курдистони ҳукумати шу йилнинг 25 сентябрида Ироқ таркибидан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Rudaw телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, плебиссит санаси бўйича келишувга мухторият раҳбари Масъуд Барзоний ҳамда бошқа курд партиялари раҳбарлари ўртасида эришилган.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг 6 ноябрида Ироқ Курдистони парламенти ва раҳбарияти сайловлари бўлиб ўтади.
Расмий Бағдод бунга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.
Изоҳ (0)