Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти Qatar Airways авиакомпаниясига ўз ҳаво ҳудудида парвозлар амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Qatar Airways, ўз навбатида, Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Мисрга парвозларни тўхтатди.
Эрон томонидан тақдим этилган рухсатнома 6 июндан кучга кирди. Ташкилотнинг маълум қилишича, хавфсиз парвозларни таъминлаш учун барча чоралар кўрилади.
Муқаддам қатор араб давлатлари Қатар билан дипломатик алоқаларни узди. Улар қаторига бошқа давлатлар қўшилиб бормоқда. Жумладан, Муқаддам Саудия Арабистони, Баҳрайн, Миср, БАА, Яман, Ливия ва Мальдив ороллари, Маврикий Қатар билан дипломатик алоқаларини узган эди. Ўз навбатида, Қатар араб давлатларининг дипломатик алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини ноўрин деб баҳолади. Қатарга қарши санкциялар жорий этилиш эҳтимоли мамлакат аҳолисини озиқ-овқат захираларини тўлдиришга мажбур қилмоқда.
Изоҳ (0)