АҚШнинг Коннектикут штатидаги Брижпорт шаҳрида истиқомат қилувчи Шанта Жордан исмли аёл бегона боланинг ҳаётини қутқариб қоламан деб уни йўл четига итариб юборди ва ўзи машина зарбаси остида қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бола кўплаб жиддий жароҳатлар олган бўлишига қарамай, Жордан хоним туфайли тирик қолди. Унинг оёғи кесиб ташланиши хавфи мавжуд эди, аммо кўп соатлар давом этган операциядан сўнг оёқлари сақлаб қолинди.
«Аёл аралашмаганида бола ҳалок бўларди», — деди шаҳар полицияси раҳбари А. Перес.
Аёл ҳам шифохонада. Даволаниб чиққанидан сўнг у жасорати учун тақдирланади.
Изоҳ (0)