Россия қурилиш вазирлиги ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 2017 йили Шимолий Осетия республикасида 309 миллион рублдан кўпроқ маблағ 2004 йили Бесландаги мактабда уюштирилган терактда жабрланганларни уй-жой билан таъминлашга йўналтирилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Лойиҳага биноан, республика ҳукуматига жорий йилда қўшимча равишда 309,6 миллион рубль пул ажратилади. Бу маблағ теракт жабрланувчиларининг уй-жой билан таъминлаш ишини тугаллашга қаратилади.
Мазкур маблағ ёрдамида 208 оила ёки 473 фуқаро уй-жой билан таъминланади. Яна 1 миллион рубль ўтган йилги молиялаштиришлардан республика бюджетида ортиб қолган бўлиб, бу ҳам юқоридаги мақсадларда ишлатилади.