Россиянинг Тверь вилояти Редкино қишлоғидаги отишмада бир аёл тирик қолишга муваффақ бўлди. У адёл остига бекинган. Бу ҳақда ИИВ ҳудудий бошқармаси расмий вакили Вадим Левшин маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ отишма оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи — 45 ёшли москвалик фуқаро қўлга олиш чоғида маст ҳолатда бўлган ва яширинишга уринмаган.
Қотиллик қуроли 12-калибрли «Сайга» карабини эканлиги аниқланган. Қурол белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва гумонланувчига тегишли. Эркак бундан аввал судланмаган, фақат ЙҲҚларини бузганлик учун жавобгарликка тортилган.
Оммавий қотиллик 4 июнга ўтар кечаси Редкино қишлоғида, маиший можародан сўнг юз берган.
Изоҳ (0)