Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғанига Кобулдаги теракт муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик мактуби йўллаб, унда Кобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини билдирди», — дейилади хабарномада.
Давлат раҳбари ҳамдардлик мактубида марҳумларнинг оила аъзаолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез муддатларда соғайиб кетишини тилади.
Изоҳ (0)