Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ дала-ўқув марказида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Шунқорлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг якуний — республика босқичи бошланди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та жамоа иштирок этмоқда. Улар сафда юриш ва ҳарбий қўшиқлар айтиш, ҳарбий топография, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик, кросс, турникда тортилиш, граната улоқтириш, тўсиқлар йўлагидан ўтиш, автоматни ажратиш ва йиғиш, пневматик қуролдан нишонга отиш, хорижий тил билимдони каби шартлар бўйича ўзаро куч синашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Йигитлар ҳарбий-спорт беллашувлари давомида юрт посбонлари учун яратилган шарт-шароитлар, ҳарбий ҳаёт тарзи, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ҳақидаги таассуротлари билан яқиндан танишиш, командирлар билан суҳбатлашиш имкониятига эга бўлади.

«Жиззах шаҳридаги ‘Мотамсаро она’ ҳайкали пойига гул қўйиш маросими, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртига уюштирилган экскурсия, вилоят Қувноқлар ва зукколар клуби аъзолари, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантларининг чиқишлари иштирокчилар ёдида қолиши табиий», — дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари томонидан ўтказилган Teambuildinг жамоавий ўйинлари ёшлар қизиқишини оширди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади