АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Gerald R.Ford — энг янги авиаташувчига эга бўлди. Бу ҳақда Америка Ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «РИА Новости».
Кемани қабул қилиб олиш синовлари 26 май куни бўлиб ўтди.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, авиаташувчи 2020 йилда кенг кўламда фойдаланиш учун тайёр бўлади. Унга қадар кема жанговар ва муҳандислик тизимларини «чиниқтириш» учун бир неча марта денгизга чиқиши керак бўлади.
USS Gerald R.Ford АҚШга тахминан 13 миллиард долларга тушган ва дунёдаги энг қимматбаҳо ҳарбий кема ҳисобланади. Дастлаб 2009 йилда бошланган кема қурилиши 2014 йилнинг сентябрида якунланиши режалаштирилган эди, бироқ муддатлар бир неча марта кўчирилди.
Изоҳ (0)