• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Uzcard’дан ўз терминал тармоғини унга рақобатчи бўлиши кутилган GlobUzCard билан «баҳам кўриш» талаб қилинди

    Ўзбекистон Марказий банки Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) ва Ягона халқаро процессинг маркази (ЯХПМ) раҳбариятларидан бир ой муддат ичида Uzcard ва GlobUzCard тўлов тизимларининг биргаликда фаолият олиб боришини, яъни, бир тизимнинг карталарини бошқа тизим терминал тармоғига қабул қилинишини таъминлаш талаби қўйилди. Бу ҳақда Uzcard матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Эслатиб ўтамиз, Марказий банкининг 8 апрелдаги қарори билан Ўзбекистонда халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияланиши айтилган GlobUzCard банклараро универсал чакана тўлов тизими ишлаб чиқилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди. ЯХПМ томонидан бошқариладиган янги тизим Visa, MasterCard, Union Pay, American Express, ва бошқа халқаро тўлов тизимлари билан алоқалар ўрнатиб, чет элда GlobUz банк карталаридан ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий банклар карталаридан чет эл валютасида операциялар ўтказишни таъминлаши керак.

    ЯУПМ (Uzcard) матбуот хизматининг изоҳ беришича, бир тўлов тизими карталарини бошқа тизим томонидан қабул қилинишини таъминлаш учун ахборот тизимларининг тўлиқ мажмуини ишлаб чиқиш талаб этилади, жумладан:

    • шифрлаш ва маълумотларни узатиш жараёни, турли тўлов тизимларининг шифрлаш калитларини сақлаш ва фойдаланиш, иккала тизимни ҳам PCI-DSS ахборот хавфсизлиги стандартларига мувофиқлик бўйича сертификациядан ўтказиш;
    • пластик карталар эмиссияси базасини янгилаш ва банкларнинг мавжуд мижозлари учун карталарни қайтадан ишлаб чиқариш;
    • тизимнинг барча жабхаларида, яъни карточка чипидаги илова ва терминал қурилмаси дастуридан бошлаб, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, молиявий ўзаро ҳисоб-китоблар учун маълумотларни шакллантириш ва сақлашгача дастурий таъминотни охирига етказиб қўйиш ва қайта созлаш;
    • тўлов тизимларининг барча иштирокчилари ва фойдаланувчиларининг турли даражалардаги ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти учун алоқанинг янги каналларини қуриш;
    • электрон тижорат, жумладан, мобил дастур ва электрон тўловлар порталлари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизмларини қайта ишлаб чиқиш ва ўзгартириш;
    • ҳамкорликда иш олиб боришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш ҳамда тегишли нарх сиёсатини ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
    Ўзининг ишлаб турган процессинг маркази бўлмагани, ҳали бирор бир карта чиқарилмагани ва терминал ўрнатилмагани сабабли GlobUzCard тизими учун юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш қийинчилик туғдирмаслиги мумкин. Uzcard тизимида эса аллақачон қарийб 20 миллион карта ва 230 мингта терминал ускунаси ишлаб турибди.

    «Uzcard тизими иштирокчилари ва фойдаланувчилари ўртасида йўлга қўйилган ўзаро мустаҳкам муносабатларнинг ўзгариши унинг иш фаолиятида тўхталишлар бўлиши эҳтимоли ва пировардида фойдаланувчиларнинг асосли норозиликларини юзага келишини эътибордан четда қолдирмаган ҳолда, тизимни тубдан қайта қуриш заруратини келтириб чиқаради. Қолаверса, ушбу жараён маблағ ва интеллектуал жиҳатдан сезиларли сарф-харажатларни талаб қилади», — дейилади ЯУПМ ахборотида.

    Uzcard томонининг қайд этишича, икки тизимнинг биргаликда фаолият олиб боришини таъминлаш талаби — бир томондан — бир ойдан кўра анча кўп вақт талаб қилса — бошқа томондан — тизимга шошма-шошарлик ва яхши тайёрланмасдан ўзгартириш киритилиши жиддий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

    «Юқоридагиларга қўшимча сифатида асосли савол туғилади: GlobUzCard тизими унинг фаолияти учун Uzcard тизими ресурслари талаб қилинаётган бўлса, унга рақобатчи бўла оладими? Ва, умуман, фойдаланувчиларга муайян бир фойда келтирмайдиган бўлса, сарф-харажатлар эвазига ишлаб турган тизимни ўзгартириб, бошқа логотип билан янги карталарни ишлаб чиқаришдан нима наф?», — деб савол қўяди ЯУПМ матбуот хизмати.

    «Энг муҳими, модомики, GlobUzCard на тўловларни бошқариш тизими (процессинг маркази), на мижозларнинг маълумотлар базаси ва на тўловларни қабул қилиш тармоқларига эга эмас экан, мазкур тизимларнинг биргаликда фаолият олиб боришини қандай ташкил қилиш мумкинлиги тушунарсиз», — дейилади Uzcard ахборотида.

    02.06.2017, 18:14   Изоҳ (0)   14371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Хонобод» санаториясини бориб кўрди

    02.06.2017, 16:52

    Янгийўлдаги истироҳат боғига Хитойдан 10 га яқин замонавий аттракционлар олиб келинади

    02.06.2017, 16:32

    ТИВда Қирғизистон элчиси билан ҳамкорликнинг жорий масалалари муҳокама қилинди

    02.06.2017, 15:45

    Алишер Қурманов Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди

    02.06.2017, 14:30

    Шавкат Мирзиёев ўрмончилик соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди

    02.06.2017, 14:14

    Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи «Боғи Бобур» истироҳат боғи билан танишишдан бошланди

    02.06.2017, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.