Филиппин Қуролли кучларининг Минданао ороли Жанубий Ланао провинциясида жойлашган Марави шаҳри остоналаридаги ўз ҳарбийлари позицияларига берган авиазарбалари оқибатида камида ўн нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, саккиз нафари яраланди. Бу ҳақда 1 июнь, пайшанба куни мамлакат миллий мудофаа вазири Delfiн Лорензана маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларимиз авиазарбаларимиз нишонига айланди. Координация ёмон эди, шунинг учун ўз одамларимизга зарба бердик», — дейди вазир.
Филиппин миллий мудофаа вазири, шунингдек, Марави шаҳри устидан назорат ўрнатиш учун тўқнашувлар давомида ҳукумат кучлари камида саккиз нафар чет эллик ёлланма аскарни йўқ қилганлигини маълум қилди. Ҳодиса ўтган ҳафта юз берган.
Йўқ қилинган жангарилар орасида Индонезия, Малайзия, Саудия Арабистони, Яман ва Чеченистон фуқаролари бор.
«Мауте» террорчилик гуруҳи жангарилари ўн кун аввал Марави шаҳрини эгаллаб олишга уринди. Ҳукумат қўшинлари авиация ва техника кўмагида шаҳарни жангарилардан деярли тўлиқ тозалаб, 80 нафар экстремистни йўқ қилишга эришди.
Изоҳ (0)