Президент Шавкат Мирзиёев ўз Фармони билан Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий сайтида хабар берилди.
Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш юзасидан мурожаат қилган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқлиги шахсларга оид маълумотлар биометрик базаси шакллантирилиши белгиланган.
Бунинг учун Ички ишлар вазирлигига Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Шахслаштириш давлат маркази билан биргаликда 2 ой муддатда тегишли таклифлар тақдим этиш топширилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси, 22-бандига кўра, мамлакатда сиёсий бошпана бериш масаласи Президент ваколатига киради. Бундай мақом халқаро ва миллий қонунчиликда ҳуқуқбузарлик сифатида кўрилмайдиган ҳаракатлари учун ўз юртида таъқиб этилаётган шахсларга тақдим қилинади.
Изоҳ (0)