Президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий сайтининг янгиланган версияси ишга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Facebook’даги расмий саҳифасида эълон қилинди, деб хабар берди UzNews.
Сайтнинг бундан олдинги версияси 2000 йиллардан бери ишлаб келаётган эди.
President.uz сайтидан янгиликлар, қарорлар, Президент фармонлари, шунингдек, медиатека ҳам жой олган. Веб-сайт ўзбек, рус ва инглиз тилида фаолият юритади. Янги сайт зарурий барча сертификатлашлардан ўтган ва хакерлик ҳужумларидан ишончли ҳимояланган.
Изоҳ (0)