КХДР армияси қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказиш учун мамлакат олий раҳбарияти буйруғини кутиб турибди, бу борадаги барча тайёргарликлар тугатилган. Бу ҳақда, республиканинг «Нодон синмун» газетасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, мамлакат олимлари ва технологлари аллақачон Hwason-12 ва Pukguksong-2 стратегик баллистик ракеталарни синовдан ўтказиб бўлган.
Газетада таъкидланишича, «АҚШ ва унинг вассалларида шок келтириб чиқарган» мазкур синовлар мамлакатга Шимолий Корея қудратини намойиш қилган.
Изоҳ (0)