АҚШнинг яна бир авиаташувчиси — Ronald Reagan 31 май, чоршанба куни Carl Vinson билан биргаликда машғулотларда иштирок этиш учун Япон денгизига етиб келади. Бу ҳақда NHK телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Телеканал АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг бирйўла икки авиаташувчиси Япон денгизидаги машқларда иштирок этишини «ғаройиб» деб атади.
Бу 29 май куни навбатдаги баллистик ракета синовини амалга оширган Шимолий Корея учун куч намойиши эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)