Бирлашган Араб амирликлари мамлакатда терактлар амалга оширишни режалаштиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
БАА давлат хавфсизлиги суди 30 ёшли эркак мамлакат ҳудудида теракт уюштиришни режалаштиргани, шунингдек, Сурияга бориб, «Жабҳат ан-Нусра» сафида жанг қилмоқчи бўлгани учун шундай жазо олганини тасдиқлади.
Айбланувчи ўз мақсадига эришиш учун Туркияга ҳам боргани аниқланди. Эркак мазкур қарорга апелляция беришга ҳаракат қилди, бироқ суд буни рад этди.
Изоҳ (0)