Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мельбурн халқаро аэропорти вақтинчалик ёпиб қўйилди. Бортида фавқулодда вазият рўй берган лайнер аэропортга қайтиб келди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: SeatGuru

Фото: SeatGuru

Айтилишича, Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 лайнери Мельбурн – Куала-Лумпур рейсини амалга ошираётган пайтда парвоз бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб қайтишга мажбур бўлди. Йўловчилардан бири учувчилар кабинасига киришга урингани бунга сабаб бўлди. Йўловчи бомба ҳақида огоҳлантирган, шунингдек, қўлида электрон ускуна борлигини маълум қилган.

Авиакомпания фавқулодда вазият ҳақидаги ахборотни тасдиқлади.

«Йўловчи учувчилар кабинасига киришга уринди, аммо бошқа йўловчилар томонидан тўхтатиб қолинди, борт Мельбурнга қайтди», — маълум қилди Malaysia Airlines вакиллари.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди