Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Черногориянинг 70 нафар сиёсатчиси, шу жумладан, депутатлар ва амалдорларнинг Россия ҳудудига кириши тақиқланди. Бу ҳақда, маҳаллий Pobjeda нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.

Душко Маркович. Фото: AP

Душко Маркович. Фото: AP

Қора рўйхатга киритилган сиёсатчилар орасида мамлакат бош вазири Душко Маркович, ҳукуматнинг собиқ раҳбари Мило Жуканович ҳамда мамлакатнинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлаган 46 депутат тилга олинган.

Черногория Социал-демократик партияси раиси Мирко Станич скупшчинадаги (парламентдаги) партия аъзоларига Россия кириш тақиқланганини тасдиқлади.

Мамлакат ТИВ бу борада расмий Москвага сўров йўллашини билдирди.

Россия томонидан санкцияларнинг жорий қилинишига Черногориянинг НАТО таркибига қўшилиши сабаб бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди