«Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» штати 6 562 электромонтёрга ва 4 255 табиий газ реализацияси ва ҳисоб-китоби назоратчисига қисқаради. Бу 29 май куни имзоланган «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонда назарда тутилган, деб хабар беради Uz24.
Ҳужжатда кўрсатилишича, «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» назоратчилар фаолиятини яхши текширмайди, бунинг натижасида истеъмолчилар орасида қарздорлик кўпайиб бормоқда.
Айтилишича, 2016 йилда ҳамда 2017 йил бошидан буён «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз», шунингдек, суд департаментининг 700 ишчиси фаолиятида қонунни бузиши ва интизомга риоя қилмагани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)