Қирғизистонга Нидерландия велоэлчихонаси (Cycling Embassy)дан келган вакиллар шаҳарни қандай қилиб хавфсиз қилиш борасидаги фикрлари билан бўлишди, деб ёзади KNews. Эрик Теттеру ва Серс ван Дюрен шаҳарларни режалаштириш бўйича экспертлардир.
Уларнинг айтишича, Нидерландияда ҳам қачонлардир йўл қуриш учун дарахтлар кесилган, уй ва бинолар бузилган. Автомобиль ишқибозлари ҳаётини янада қулайлаштириш учун ҳатто каналлар ҳам кўмиб ташланган.
«Аммо биз ҳозир тескари йўлдан кетяпмиз: автомобиль йўлларини йўқ қилиб, қайтадан дарахтлар экяпмиз ёки сув учун каналлар қазияпмиз. Одамлар шуни тушуниб етдики, автомобиллар учун шароитлар яратишга эмас, одамлар ҳаётини қулайлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Мана шунинг учун бугунги кунда нидерландиялик одам дўконга бориб келиш учун автомобиль эмас, велосипеддан фойдаланади», — деди экспертлар.
Изоҳ (0)