Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

31 март куни соат 14:00 ларда номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур тумани ҳудудида Gentra русумли автоуловнинг ойнасини синдириб, фуқаро Мадина Асқаровага тегишли ҳужжатларни ва 1700000 сўмлик шахсий мулкини ўғирлаган эди. Ушбу жиноятни содир этган шахс яқинда ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти орқали маълум қилинди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Мазкур ҳолат бўйича Шайхонтохур туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ва 227 моддаси 2-қисми «а» банди (ўғрилик ҳамда муҳим шахсий ҳужжатларни эгаллаш ва нобуд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноят Андрей Николаевич Гриченко томонидан содир этилганлиги аниқланди.

Гриченкога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик